“Бавария” ярим ҳимоячиси билан амалдаги шартномани узайтиради

27 апрель, 18:35 265

“Бавария” ярим ҳимоячиси билан амалдаги шартномани узайтиради

Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара жамоа билан шартномасини 2021 йилга қадар узайтиради. Kicker нашрининг хабар беришича, клуб расмий сайти буни тез орада эълон қилади. Испаниялик ҳимоячининг мюнхенликлар билан амалдаги келишуви эса 2019 йилда ниҳоясига етар эди.

26 ёшли футболчи бу мавсум Бундеслигада 25 та баҳсда майдонга тушди ва 5 та гол киритиб, 5 та ассистентлик қилишга улгурди.

Алькантара 2013 йилда “Бавария” сафига келиб қўшилган. Бунга қадар эса испаниялик футболчи “Барселона” сафида тўп сурган.