"Бавария"га "Боруссия"нинг энг зўр футболчилари керак эмас

8 апрель, 21:00 299

 

Бундеслига етакчиси "Бавария" кўпинча рақобатчиларининг энг зўр футболчиларини ўзига оғдириб олаётгани учун танқид қилинади.

Мюнхен клуби сижрочи директори Карл-Хайнц Румменигге ёзда "Бавария" скаутлари дортмундликларнинг биронта футболчисини безовта қилмаслигини таъкидлади.

- Биз "Боруссия"нинг Вайгль, Обамеянг, Дембеле ва Пулишич каби футболчиларини зўрлигини тан оламиз, - деди Карл-Хайнц Румменигге. - Лекин биз улар билан алоқага чиқмаймиз.

"Бавария" айни пайтда ҳужумда Роберт Левандовскига ёрдам берадиган кучли ҳужумчи қидирмоқда.

SPORTS.uz