“Бавария”га “Реал” футболчиси керак эмас

15 март,2017, 18:03 586

“Бавария”га “Реал” футболчиси керак эмас


Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбари Карл-Хайнц Румменигге жамоанинг “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан қизиққанлиги борасидаги хабарларни инкор этди. Аввалроқ маълум қилинишича, колумбиялик футболчини мюнхенликлар устози Карло Анчелотти жамоага олиб келишни хоҳлаган.

karl_heinz_rummenigge

Хамес Родригес? Биз бу футболчини олиб келмоқчи бўлмаганмиз. “Бавария” Хамеснинг трансферига қизиқмаган, – дейди Румменигге Sky Germany нашрига интервьюсида.

25 ёшли колумбиялик футболчининг “Реал” билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.