"Бавария"ни бошқаришни истамаган Тухель ПСЖ билан шартнома имзолади

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа бошқарувидан кетадиган Унаи Эмерининг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.

Football.fr нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар “Боруссия” Дортмунднинг собиқ бош мураббийи Томас Тухель билан шартнома имзолашга ҳам улгуришган. 44 ёшли немис мутахассиси ПСЖ бош мураббийи сифатида чемпионат якунлангач расман эълон қилинади.

Маълумотларга кўра “Бавария”нинг таклифини рад этган Тухель ПСЖ билан икки йиллик келишув имзолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!