"Бавария"нинг уч футболчиси "Вольфсбург"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин

28 апрель,2017, 20:40 370

"Бавария" клубининг уч нафар футболчиси Германия Бундеслигасининг 31-туридан ўрин олган "Вольфсбург"га қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин.
Гап шундаки, мюнхенликларнинг Жером Боатенг, Давид Алаба ва Матс Хуммельс каби асосий таркиб футболчилари машғулотларда иштирок этишмаяпти. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти айтиб ўтди.
"Кеча Боатенг, Алаба ва Хуммельс машғулотларда қатнашишмади. Ҳозирча уларнинг "Вольфсбург"га қарши ўйнай олишлари номаълум. Ўз навбатида "Бавария" эртангги баҳсда ҳам чиройли ўйин намойиш этиб, чемпионлик учун яна бир муҳим қадамни ташлаши шарт", - дейди италиялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ҳамда "Вольфсбург" жамоалари ўртасидаги баҳс эртага, 29 март куни бўлиб ўтади.