“Бавария”нинг яна бир футболчиси фаолиятини тугатишини эълон қилди

“Бавария” клуби дарвозабони Том Штарке футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди. Германия Бундеслигаси 34-турида “Фрайбург”га қарши ўйин Штарке учун профессионал футболдаги сўнгги ўйини бўлиши кутилмоқда. Бироқ дарвозабон “Бавария” билан Осиё бўйлаб турнега чиқади.

“Бу жамоада ажойиб дамларни ўтказдим. Фаолиятимнинг сўнггида асосий таркибда майдонга тушишимдан бағоятда баҳтиёрман”, - деб айтиб ўтди 36 ёшли кипер.

Маълумот учун, Том Штарке 2012 йилдан буён “Бавария” сафида фаолият олиб келмоқда. Ҳозиргача Штарке мюнхенликлар билан жами 9 та титулни қўлга киритишга эришган. “Бавария”га қадар эса Том “Динамо Дрезден”, Баер”, “Гамбург”, “Падерборн”, “Дуйсбург” хамда “Хоффенхайм” жамоаларида тўп сурган.

Қайд этиш жоиз, бундан аввал “Бавария”нинг қолган қария футболчилари – Филипп Лам ҳамда Хаби Аонсолар ҳам ушбу мавсум фаолиятларини якунлашларини эълон қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!