Бахтиёр Бобоев Минори Сатога Ўзбекистон чемпионати кумуш медалини Доҳада топширди (Фото)

 

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби олий лига-2016да иккинчи ўринни қўлга киритиб кумуш медалларига эга чиққанди.

Бир неча кун олдин БАА йиғинига жўнаб кетишдан олдин “қалдирғочлар”га ушбу медаллар топширилганди. Жамоанинг япониялик ярим ҳимоячиси Минори Сатога ҳам ушбу медал тақдим этилиши борасида хабар қилинганди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, “Бунёдкор” клуби бош директори Бахтиёр Бобоев жамоа собиқ футболчиси Минори Сатога Ўзбекистон чемпионати кумуш медалини Доҳада топширди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!