Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ишлайди

29 март,2017, 15:15 393

Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ишлайди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати–2017 мусобақасида ишлаш учун таклиф олди.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати чемпионати шу йилнинг 27 апрель – 7 май кунлари Багам оролларида  бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатида жами 16 та терма жамоа бош соврин учун курашади.

Европа – Италия, Польша, Португалия, Швейцария;

Осиё: Япония, БАА, Эрон;

Жанубий Америка  – Бразилия, Эквадор, Парагвай;

Шимолий ва Марказий Америка:  Багам ороллари (мезбон), Мексика, Панама;

Африка – Нигерия, Сенегал;

Океания: Таити

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Намозов 4–11 март кунлари Малайзиянинг Теренггану шаҳрида ўтказилган пляж футболи бўйича Осиё чемпионатида ишлаганди.