"Байер" 19 ёшли ҳимоячини 22 млн еврога сотиб олди

Леверкузеннинг “Байер” клуби ёзги трансфер даврининг сўнгги кунида “Олимпиакос” ҳимоячиси Панайотис Рецосни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда грек клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборлиси, “доришунослар” 19 ёшли грециялик футболчи учун 22 млн евро сарфлашига тўғри келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!