"Байер" Брандт билан келишувни узайтирди

“Байер” клуби жамоа ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт билан шартномани узайтирди. Леверкузенликлар ва 21 ёшли футболчи ўртасидаги келишув 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган. Томонларнинг олдинги битими 2018/19 мавсум якунида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Брандт 2014 йил “Байер”га “Вольфсбург”дан ўтган эди. У бу мавсум барча турнирларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!