"Байер" дарвозабони "Наполи"га кўчиб ўтиши мумкин

7 июль, 16:30 274

Леверкузеннинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено “Наполи” сафини тўлдириши мумкин. 25 ёшли германиялик голкиперга неаполликлардан таклиф бўлганини футболчининг агенти Ули Фербер тасдиқлаган.

“Ҳа, биз “Наполи” билан алоқадамиз. Бироқ, мен миш-мишлар ҳақида тўхталиб ўтишни истамайман”, - дейди Фербер Stuttgarter Nachrichten нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ленонинг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Унга кўра эса футболчининг товон пули 23 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Бернд Лено “Байер” сафига 2011 йилда “Штутгарт”дан 7,5 млн евро эвазига кўчиб ўтган.