"Байер" футболчиси билан шартномасини узайтирди

“Байер” клуби сардори Ларс Бендер билан шартномасини узайтирди.

Леверкузенликар 28 ёшли ярим ҳимоячи билан янги битим тузди. Унга кўра футболчи 2021 йилга қадар "Байер" шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, Бендер ушбу клубда 2009 йилдан буён фаолият олиб боради. Жорий мавсумда у 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!