"Байер" ҳужумчиси фаолиятини якунламоқчи, сабаби...

Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Штефан Кисслинг профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда  Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ушбу ҳолат мавсумнинг биринчи давраси якунланганидан сўнг содир бўлиши мумкин. Бунга асосий сабаб жамоа бош мураббийи Хейко Херрлих 33 ёшли футболчига деярли ишонч билдирмаяпти. Айтиш лозимки, у Бундеслиганинг ўтган 4та турининг бор йўғи 2тасида заҳирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Кисслингнинг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!