Беҳруз Саъдуллаев олий лигада дебют қилди

 

"Насаф"га қарши учрашувда "Пахтакор" футболчиси Беҳруз Саъдуллаев олий лигада биринчи ўйинини ўтказди. Буҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ёшлар жамоасида ўзидан яхши таассурот қолдирган футболчи 2017 йилги мавсумда "Пахтакор"да дебют қилган 9-ўйинчига айланди. Саъдуллаев 21 ёшида дебютини нишонлади. Энг ёш дебют қилган ҳозирча Ғанихонов бўлиб турибди. У 17 ёшга тўлмасдан асосий жамоада биринчи беллашувини ўтказиб улгурди.

2017 йил "Пахтакор"да дебют қилганлар:

Ҳожиакбар Жўраев

Шоҳрух Раимов

Ҳожиакбар Алижонов

Хушнуд Авилов

Достон Иброҳимов

Жамшид Юсупов

Иброҳим Ғанихонов

Шоҳрух Маҳмудҳожиев

Беҳруз Саъдуллаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!