Беҳзод Набиев бугун илк бор АҚШда жанг қилади

 

Ўзбекистонлик тажрибали профессионал боксчи Беҳзод Набиев узоқ тайёргарликдан сўнг АҚШда илк жангини бугун ўтказади.

Колорадо штатининг Денвер шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Беҳзод Набиев мезбонлар вакили Мануэль Перез билан рақобатлашади.

Профессионал боксчилик фаолиятини 2005 йилда йилда бошлаган ҳамюртимиз жами 35 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасида зафар қучди. Беҳзод фаолияти давомида Константин Пономарёв, Тива Кирам, Виктор Постол, Фёдор Папазов ва Асланбек Козаев сингари таниқли боксчиларга қарши жанг қилган.

Беҳзоднинг рақиби Мануэль Перез 2004 йилдан буён 40та жанг ўтказиб, 27 маротаба ғалабага эришган.

SPORTS.uz ахборот портали Беҳзод Набиевга АҚШдаги илк жангида ғалаба, фаолиятида муваффақият тилайди!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!