Беҳзод финалда энг кучли теннисчига қарши ўйнайди

 

Қирғизистон пойтахтида ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган “Bishkek Open - 1” халқаро турнирида бугун финал учрашуви ўтказилади.

Мусобақани саралаш босқиячидан бошлаган ҳамюртимиз Беҳзод Расаматов бош соврин учун курашади. Ҳамюртимиз ярим финалда украиналик Анатолий Волошинни 6:2, 4:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Беҳзод финал учрашувида биринчи рақамда сараланган украиналик Владимир Малахов билан беллашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!