Беҳзодга АҚШ ринглари ёрдам бермади

11 июль, 09:30 1301

Беҳзодга АҚШ ринглари ёрдам бермади

Ўзбекистонлик тажрибали профессионал боксчи Беҳзод Набиев узоқ тайёргарликдан сўнг АҚШда илк жангини ўтказди.

Колорадо штатининг Денвер шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида Беҳзод Набиев мезбонлар вакили Мануэль Перез билан рақобатлашди.

Саккиз раунд давом этган учрашувла Мануэль Перезнинг қўли баланд келди. Зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган уч нафар ҳакамнинг барчаси мезбон боксчининг ғалабасини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, профессионал боксчилик фаолиятини 2005 йилда йилда бошлаган ҳамюртимиз бунгача жами 35 та жанг ўтказиб, шулардан 25 тасида зафар қучди. Беҳзод фаолияти давомида Константин Пономарёв, Тива Кирам, Виктор Постол, Фёдор Папазов ва Асланбек Козаев сингари таниқли боксчиларга қарши жанг қилган.

Беҳзоднинг рақиби Мануэль Перез 2004 йилдан буён 41-жангида ўтказиб, 28-ғалабасини нишонлади.

SPORTS.uz