Бектемир Мелиқўзиев икки дақиқада рақибини мағлуб этди

5 май, 15:58 1556

Бектемир Мелиқўзиев икки дақиқада рақибини мағлуб этди

Ўзининг даҳшатли зарбалари билан қитъамиздаги тенгсиз боксчи ҳисобланган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жангига йўлланмани қўлга киритди.

Бироз аввал якунига етган 81 кг вазн тоифасидаги ярим финал жангида хитойлик Ҳуан Жябинга қарши рингга кўтарилган боксчимиз рақибини икки дақиқада мағлуб этди. Кетма-кет зарбаларни қабул қилиб олган Чин юрти вакили жангни давом эттира олмади.