Бектемир Мелиқўзиев қозоқ боксчини енгиб олтин медални қўлга киритди

6 май,2017, 18:43 934

Бектемир Мелиқўзиев қозоқ боксчини енгиб олтин медални қўлга киритди

81 кг вазн тоифасида қитъамиздаги тенгсиз боксчи ҳисобланган Бектемир Мелиқўзиев Бокс бўйича Осиё чемпионати давомида ўзининг кучли зарбалари билан рақибларини оғир аҳволга солиб қўйди.

Бироз аввал якунига етган ушбу вазн тоифасидаги финал жангида ҳамюртимиз Қозоғистон вакили Ерик Алжановга қарши рингга кўтарилди.

Бектемир Мелиқўзиев биринчи бўлимда ташаббусни рақибга бериб қўйганига қарамай, кейинги раундларда боксчимиз жангдаги устунликни ўз қўлига олди ва якунда ғалаба қозонишни уддалади.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.