Бектемир Мелиқўзиев тожикистонлик рақибини яхшилаб савалади

3 май,2017, 21:11 1124

Бектемир Мелиқўзиев тожикистонлик рақибини яхшилаб савалади

81 кг вазн тоифасида қитъамиздаги энг кучли боксчи дея қайд этилаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ўзининг енгилмас эканлигини яна бир бор исботлади.

Мамлакатимизда ўтаётган Бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал жангида рингга кўтарилган Бектемир тожикистонлик Шаббос Негматуллаевни таслим этди. Жанг аввалида фаоллик кўрсатган Тожикистон вакилининг ушбу хатти-ҳаракатлари узоққа бормади ва баҳс сўнггига қадар кетма-кет кучли зарбаларни қабул қилиб олди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.