Бектемирнинг рақиби бир раунд ҳам чидаб бера олмади

“Uzbek Tigers” ва “Caciques Venesuela” жамоалари ўртасидаги жанглар ҳам ўз якунига етиб бормоқда. С2 гуруҳи 4-жангида Бектемир Мелиқўзиев (3-2-0) 81 кг вазн тоифасида Налек Корбаж (3-4-0) ўзаро тўқнаш келишди.

Катта устунлик билан жангни бошлаган боксчимизни ҳакам зўрға тўхтатиб қолди ва жангни якунлашга мажбур бўлди.

Энди кечанинг сўнгги жангида энг оғир вазн тоифасидаги (+91 кг) боксчилар Баҳодир Жалолов ва Жордан Ҳернандес куч синашади.

“Uzbek Tigers” vs “Caciques Venesuela” – 3 : 1. LIVE

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!