Бекхэм "Реал"нинг элчисига айланди

11 август,2017, 14:20 489

Бекхэм

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмга “қироллик клуби”да лавозим берилганини айтиб ўтди.

“Буюк футболчилар бизга 2000 йилдан жамоа имиджини яратишда катта ёрдам беришди. Булар Фигу, Зидан, Бекхем, Роналдо.

Улар жамоамизнинг элчиси сифатида қолишади: Зидан – мураббий сифатида, Роналдо, Роберто Карлослар эса элчи сифатида.

Эндиликда Бекхэм ҳам бизда элчи сифатида ишга киришади”, – деб айтиб ўтди Перес.