Бекзод Абдураҳмонов ва Магомед Ибрагимов чорак финалда
Франция пойтахти Париж шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ушбу мусобақада -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Германиялик Осман Чакичига қарши гилмага кўтарилган ҳамюртимиз рақибидан йирик, 11:0 ҳисобида устун келди ва кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Энди ҳамюртимиз ярим финал олдидан кубалик Ливан Лопез Азкуй билан баҳс олиб боради.
Шунингдек, -97 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган спортчимиз Магомед Ибрагимов ҳам эронлик Муҳсин Муҳаммадини 10:4 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда, чорак финал масаласини ҳал қилди. Энди спортчимиз кейинги босқичда ҳиндистонлик Сативард Кадиан ва арманистонлик Георги Кетоев жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
Фикрлар