Бекзод Абдураҳмонов ярим финалда, Ибрагимовнинг рақиби номи маълум бўлди

Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг ушбу босқичида иштирок этаётган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов кубалик Ливн Лопесга қарши гиламга кўтарилди ва рақибидан 10:0 ҳисобида устун келди.

Энди ҳамюртимиз финал олдидан франциялик Зелимхан Хаджиев ва АҚШ вакили Жордан Бурроус жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, -97 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги чорак финал босқичида Магомед Ибрагимов арманистонлик Георги Кетоевга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!