Бекзод Абдураҳмоновнинг фантастик ғалабалари ҳаммани ҳайратга солди

CHERY AUTO

Ҳиндистонда юнон-рум, эркин ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди.

Tecno
 

74 килограмм вазни тоифасида дунёнинг энг кучли курашчиларидан ҳисобланган ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмоновнинг маҳорати мухлису мутахассисларни ҳайратга солди. Аҳамиятлиси шундаки, машҳур полвонимиз Осиё чемпионатида давомида бирорта рақибига очко бергани йўқ.

Бекзод Абдураҳмонов Шри-Ланка вакили Панадураге Сандип Фернандони 4:0, хитойлик Чонгяо Жангни 11:0 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.

Олтин медаль учун ўтгазилган сўнгги беллашувда ўзбекистонлик курашчи кучли рақиб - қирғизистонлик Муслим Евлаевни 6:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Бекзод Абдураҳмонов Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!