Бекзод Абдураҳмоновнинг рақиби номи маълум бўлди, Ихтиёр Наврузов бронза медали учун курашни бой берди

Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунги баҳслари ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.

Хусусан, ушбу мусобақада -74 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмоновнинг бронза медали учун беллашувдаги  рақиби номи маълум бўлди. Спортчимизга ушбу босқичда Беларусь вакили Али Шабанау рақиблик қиладиган бўлди.

Шунингдек, -70 кг вазн тоифасида ҳам бронза медали учун қўшимча саралаш босқичида иштирок этган Ихтиёр Наврузов мусобақа медаллари учун курашни юой бериб қўйди. Ушбу босқичнинг дастлабки баҳсда қирғизистонлик Эломон Дўгдурбек ўғлини 5:0 ҳисобида мағлуб этган спортчимиз кейинги беллашувда қозоғистонлик Акжурбек Танатаровга 8:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу босқичда ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов АҚШ вакили Жордан Бурроусга қарши баҳс олиб борди ва 6:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали учун курашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!