Беларус U-15 бош мураббийи: Турнирда ким фаворит эканини айта олмайман

31 май,2017, 12:51 204

Беларус U-15 бош мураббийи: Турнирда ким фаворит эканини айта олмайман

 

Шу йилнинг 1–5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Польша, Япония ва Беларус ўсмирлар терма жамоалари ўртасида U-15 халқаро турнири бўлиб ўтади. Шу муносабат билан бугун, 31 май куни ЎФФ анжуманлар залида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Польша ўсмирлар термасининг авиарейси кечиктирилгани боис, бош мураббий Роберт Войчик матбуот анжуманида иштирок этмади. Қолган мураббийлар турнир олдидан ўз фикрлари, тайёргарлик вазифалари ва мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.  Жумладан, японияликлар бош мураббийи қуйидаги фикрларни билдирди.  

Бундай турнирда ўйнашдан бахтиёрмиз. Тайёргарлик вақтида бизга бу каби ўртоқлик мусобақалари етишмайди. Шу сабабли, билдирилган таклифга ҳеч иккиланмай розилик бердик. Осиё жамоалари билан ўйнаш биз учун яхши тажриба сифатида хизмат қилади.

Барча жамоалар кучли, ким фаворит эканини айта олмайман. Аммо Польша футбол мактаби Европада етакчи ҳисобланади. Бизда ўсмирлар термаси эндигина тузилди ва бор йўғи иккита ўйин ўтказдик. Таркибда муаммоларимиз ҳам бор, чунки футболчилар мактабда имтиҳом топширмоқда. Яна бир бор айтаман, бўлажак турнир халқаро даражадаги тажриба бўлади”, – деди Михаил Мерхель.