Бельгия - Мексика қарама-қаршилигида мухлислар голлар шоуси гувоҳи бўлишди (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча дунёнинг бир қатор мамлакатлари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.

Ҳусусан, Европа қитъасидан биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини ҳал қилган Бельгия кеча Шимолий Америка вакили ҳисобланган Мексикага қарши кураш олиб борди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйин якунда 3:3 ҳисобида жангавор дуранг билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!