Белотти суперҳужумчилигини саккиз дақиқада исботлаб қўйди

 

Бугунги кунда гранд клубларнинг аксариятини қизиқтириб қўйган "Торино" ҳужумчиси Андреа Белотти тўпурар сифатида қандай салоҳиятга эга эканини саккиз дақиқада исботлаб қўйди.

Италиялик ёш ҳужумчи "А" сериянинг 27-турида "Палермо"га қарши ўтказилган учрашувда ўзини кўрсатди. Белотти саккиз дақиқад ичида рақиб дарвозасига учта тўп киритиб, жамоасига 3:1 ҳисобида ғалаба келтирди.

Италия чемпионатида 24 та ўйинда 22 та гол урган Белотти тўпурарлар баҳчида якка пешқадамга айланди. Унинг энг яқин таъқибчилари Гонсало Игуаин ("Ювентус") ва Эдин Жеко ("Рома") ҳисобида 19 тадан гол бор.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!