Белоттининг шериги уммонортига кетди

22 март,2017, 12:25 460

Белоттининг шериги уммонортига кетди

 

"Торино" тўпурари Андреа Белотти билан рақобат қилолмаган ҳужумчи Жозеф Мартинес ижара асосида МЛС чемпионатида "Атланта Юнайтед" жамоаси таркибида ўйнаётган эди.

Бу клубга ҳужумчининг ўйини маъқул келди ва жамоа раҳбарлари Мартинеснинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритди.

Жозеф Мартинес "Аталанта Юнайтед"даги дастлабки уч учрашувда бешта гол уриб, тўпурарлик маҳоратини намойиш этди.

Мартинес "Торино"да жами 69 та ўйинда саккизта гол урган.

SPORTS.uz