"Беневенто" энди учинчи

Бундан бироз олдин Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Беневенто" ҳамда "Рома" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда "бўрилар" сафарда 4:0 ҳисобида дебютант клуб устидан ғалабага эришди. Шу  тариқа, 5 та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берган "Беневенто" А Сериянинг дасталбки 5 та турида кетма-кет мағлуб бўлган тарихдаги учинчи жамоага айланди. 

Бундан аввал, "Анкона" ва "Тревизо" жамоалари ҳам худди "Беневенто" сингари мавсумни ўта муваффақиятсиз бошлаган эди.

Италия А Серияси. 5-тур

Беневенто – Рома 0:4 (0:2, 0:2)

Голылар: 0:1 – 22 Джеко, 0:2 – 35, автогол Лучони, 0:3 – 52 Джеко, 0:4 – 74, автогол Венути.

Беневенто – Белец, Летициа, Венути, Лучони, Ди Кьяра, Мемушай, Чибса, Катальди, Лазаар (Париджини, 64), Кода (Арментерос, 75), Пушкаш.

Рома – Алиссон, Бруно Перес, Фасио, Жезус, Коларов, Пеллегрини (Жерсон, 68), Гоналон, Стротман, Ундер (Эль-Шаарави, 46), Джеко, Перотти (Флоренци, 75).

Огоҳлантиришлар:Ди Кьяра (56), Париджини (84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!