"Бенфика" Португалия чемпионлигини қўлга киритди

14 май,2017, 09:52 256

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби кеча Португалия чемпионатининг 36-турида ўз майдонида "Витория Гимарайнш" клубини қабул қилиб йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Сўнгги тур олдидан иккини ўринда бораётган “Порту”ни 8 очкога ортда қолдиришни уддалаган “бургутлар” муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди.