"Бенфика" қария ўйинчини яна ўйнатади

9 апрель,2017, 11:00 516

 

 

Португалия чемпионати етакчиларидан бўлган "Бенфика" тажрибали ҳимоячи билан амалдаги шартномани яна бир йилга узайтирди.

36 ёшли бразилиялик футболчи Луизао келаси йилнинг ёзигача Лиссабон шаҳрида қоладиган бўлди.

Бу ҳимоячи "Бенфика" шарафини 2003 йилдан буён ҳимоя қилмоқда ва шу кунга қадар 507 та ўйинда қатнашиб, 43 та гол урган.

Луизао жамоа таркибида беш марта мамлакат чемпиони ва икки марта Португалия кубогини қўлга киритди.

SPORTS.uz