Бенитес "Ливерпуль" ҳужумчисини "Ньюкасл"га олиб келмоқчи

“Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Дивок Ориги келаси мавсумни “Ньюкасл” сафида ўтказиши мумкин, дея хабар беради Liverpool Echo нашри.

“Қарғалар” раҳбарияти бельгияликлар футболчини бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу трансферни жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес хоҳламоқда. “Ньюкасл” ўтган йили ҳам Оригини ижарага олмоқчи бўлган, бироқ футболчи “Вольфсбург”га кетишни афзал билган ўшанда.

Ориги “Ливерпуль” сафига 2014 йили “Лилль”дан келиб қўшилган. Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳужумчи Бундеслигада 31 ўйинда “Вольфсбург” шарафини ҳимоя қилиб, 6 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!