Бентеке Хитой клуби таклифини рад этди

12 январь, 11:10 233

Бентеке Хитой клуби таклифини рад этди

Кристал Пэлас” клуби ҳужумчиси Кристиан Бентеке Хитой клубидан тушган таклифни рад этди.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, бельгиялик футболчи қишки трансферлар мавсумида жамоани тарк этиши ва Европанинг бошқа клубига ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бентеке жамоага мавсум бошида “Ливерпуль”дан 26,5 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган. У бу мавсум барча мусобақаларда 20 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.