Бензема "Арсенал"га ўтмоқчи

11 сентябрь,2017, 20:20 580

Бензема

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.

Don Balon нашри тарқатган хабарга қараганда Бензема ўзининг терма жамоадаги икки шериги Александр Ляказетт ва Оливье Жирулар тўп сурадиган Лондоннинг “Арсенал” клубига ўтмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи Ла Лиганинг ўтган “Леванте”га қарши баҳсида жароҳат олган ва бир ойга сафдан чиққан эди.