Бензема "Реал"да Роналдудан ўзиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби хужумчиси Карим Бензема примера доирасида “Жирона”га қарши учрашувда (6:3) икки марта ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Франциялик футболчи Ла Лиганинг жорий мавсумидаги голли паслар сонини 10га етқазди. Ушбу кўрсаткич “қироллик клуби”да энг яхши, Криштиану Роналду ушбу мавсумда 8та ассистни ўз номига ёздириб қўйишга эришган.

Маълумот учун, Карим жорий мавсумда 23 учрашувда майдонга тушиб, 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!