Бензема гол урмаган жамоа қолмади

3 апрель, 09:55 427

Бензема гол урмаган жамоа қолмади

 

 

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ажойиб натижа қайд этди. Испания чемпионатининг 29-турида "Алавес" дарвозасига тўп киритган франциялик ҳужумчи ўзига қарши тўп сурган барча рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилган футболчига айланди.

Бундан ташқари, бу гол Карим Бензема учун "Реал" таркибида Ла лигад урилган 120-тўп сифатида қайд этилди.

"Карим Бенземадан энг кўп гол ўтказган жамоа - "Гранада" ҳисобланади. Карим бу жамоага жами 10 та гол урган.

"Барселона" дарвозабонлари эса француз футболчисининг олтита зарбасини қайтара олмаган.

SPORTS.uz