Бензема сафга қайтди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ўтган ой "Леванте"га қарши баҳсда тиззасидан олган жароҳатидан батамом фориғ бўлди ва у 14 октябрь куни Ла Лиганинг навбадаги турида “Хетафе”га қарши ўйинда “қироллик клуби”га ёрдам бера олади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, франциялик ҳужумчи ўтган тур “Эспаньол”га (2:0) қарши баҳсда ҳам майдонга тушиши мумкин эди, бироқ жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан шу куни таваккал қилишни истамади.

Энди Франция терма жамоасига чақирилмаган Бензема ФИФА кунларидан фойдаланиб, ўз устида ишлаши керак.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!