Бензема сиқилмоқда

29 май, 12:36 503

Бензема сиқилмоқда

“Реал” ҳимоячиси Рафаэль Вараннинг айтишича, ҳамюрти ва жамоаодоши Карим Бензема терма жамоага чақирилмаётганидан сиқилмоқда экан.

“Карим терма жамоадан чақирув олмаётганидан қайғуда. Тўғри, у психологик жиҳатдан жуда кучли ва бундай вазиятларда бу унга ёрдам беради. Унинг сиқилаётгани майдонда билинмайди”, - деб айтиб ўтди Варан Маrcа нашрига.

Бензема 2015 йилнинг ноябрида катта можаро сабаб терма жамоадан четлаштирилган эди. Аммо унга нисбатан айбловлар март ойидаёқ ноҳақ эканлиги расман тан олинган бўлсада, футболчи хали ҳамон терма жамоадан чақирув олганича йўқ.