Берилмаган пенальти, Бензема қаҳрамон ёхуд "Реал" ЕЧЛ финалига чиқди (Видео)

 

Кеча тунда ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинларига старт берилди. Дастлабки ярим финал жавоб баҳсида Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилди.

Сафарда мюнхенликларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Учрашув аввалида Жошуа Киммих гол киритиб, ҳисобни очди. Бироқ орадан  кўп вақт ўтмасдан Карим Бензема мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим якунида ҳакам "Реал" ҳимоячиси Марсело ўз жарима майдончасида қўли билан ўйнади, аммо ҳакам пенальти белгиламади. 

Иккинчи бўлим бошида эса Бензема дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланиб, "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада эса Хамес Родригес собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этишга эришди ва ўйин шу ҳисобда якунига етди.

Икки ўйин натижасига кўра (4:3) мадридликлар ЕЧЛ финалига йўл олишди. Зидан шогирдлари қаторасига 3-йил Европанинг энг нуфузли турнири финалида ўйнайди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!