Берлускони: Анчелотти – Италия термаси учун энг тўғри танлов

 

“Милан” клубининг собиқ раҳбари Сильвио Берлускони Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга ким муносиб эканини айтди. Унинг фикрича, Карло Анчелотти миллий терма учун энг тўғри танлов.

“Агар Анчелотти Италия термасининг янги бош мураббийи бўлса, бу энг тўғри танлов бўлади. Мен унинг кучини биламан ва амалда ҳам кўрганман. Айни дамда Италия футболи ёмон даврни бошдан ўтказмоқда. Терманинг ЖЧга чиқа олмагани бутун мамлакатга катта зарба бўлди.

Италия термасининг Россияга бормаслиги кўрчилини ранжитди. Биз аввалги даражага қайтиб, майда нарсаларга бепарволик билан қарамаслик керак. Шунингдек, миллий термага халқаро тажрибага эга мураббийни таклиф қилиш керак”, – деди Берлускони. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!