Бернанд Хопкинс Головкиннинг мағлубиятига шубҳа қилмаяпти

15 март, 10:25 513

Ўхшаш хабарлар

Бернанд Хопкинс Головкиннинг мағлубиятига шубҳа қилмаяпти


18 март куни Нью-Йоркда ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин америкалик Дэниэл Жейкобсга қарши рингга кўтарилади. Собиқ жаҳон чемпиони Бернард Хопкинснинг сўзларига кўра, Жейкобс бўлажак жангда ғалаба қозониб, мухлисларни ҳайратга солади.

Бизни катта сенсация кутиб турибди деб ўйлайман, – дейди Хопкинс. – Дэнни оғир жангда очколар бўйича зафар қучади, аммо Сергей Ковалев ва Андре Уорд ўртасидаги бўлгани каби тортишувларга сабаб бўлмайди. Мен шунчаки, Жейкобснинг барчасига тайёр эканлигини айтмоқчиман.

golovkin_vs_jacobs

Қоғозда эса Головкин фаворит ҳисобланади. У ажойиб кетма-кет нокаутли серияларга эга, аммо бошқаларда бўлгани сингари камчиликлар ҳар кимда бор. У етарли даражада тажрибага эга. Шундай бўлсада, қайси зарба муҳим эканлигини билиши керак.