198

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески Италия терма жамоаси сафида яқинлашиб келаётган бир қатор ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар бермоқда.

Хабарларга қараганда жароҳатидан тўлиқ туза олмаган 24 ёшли футболчи тез орада"Скуадро Адзурра" лагерини тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, Роберто Манчини бошчилигидаги Италия терма жамоаси дастлаб 28 май куни Саудия Арабистонига қарши ўйнаса, кейинроқ Франция (1 июнь) ва Голландия (4 июнь) терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Sports.uz 2018