Бернарду Силва Чилига қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

27 июнь,2017, 14:55 482

Бернарду Силва Чилига қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Конфедерациялар кубогида ўз иштирокини давом эттираётган Португалия терма жамоаси айни дамда Қозон шаҳридаги “Рубин” клуби базасида Чили термасига қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш керакки, жамоанинг умумий машғлуотларида соғлигида бироз муаммо келиб чиққан Бернарду Силва иштирок этмаяпти. “Манчестер Сити” клубининг янги аъзоси ҳозирча якка тартибда шуғилланмоқда. Унинг Чили терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсида иштирок этиш ёки этмаслиги сўроқ остида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Силвадан ташқари жиддий жароҳат олган Рафаэль Геррейро ҳам терма жамоа машғулотларида иштирок этмаяпти.

Маълумот учун, Португалия – Чили ўртасидаги ярим финал баҳси 28 июнь куни Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.