"Бернли" ўз майдонида "Челси" билан дуранг ўйнади

Англия Премьер Лигаси 25-тури доирасида Лондоннинг “Челси” клуби меҳмонда “Бернли”га қарши майдонга тушди.

Қизиқарли кечган баҳс эса 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Хусусан, ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Виктор Мозес ҳисобни очган бўлса, 24-дақиқага келиб Робби Брэди ҳисобни тенг кўринишга олиб келди.

Қайд этиш лозим, “аристократлар” айни пайтда энг яқин таъқибчилардан 10 очкога ўзиб кетган ҳолда мусобақа жадвалида биринчи ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!