717 0
Қарши шаҳрида Исмат Шукуров хотирасига бағишланган "QARSHI OPEN - 2017" халқаро турнири старт олмоқда.

Ушбу мусобақанинг "А" гуруҳида мамлакатимизнинг етакчи шахматчилари билан бир қаторда Россия, АҚШ, Беларусь ва Қозоғистондан келган тажрибали гроссмейстерлар ғолиблик учун куч синашади.

"Б" гуруҳида эса асосан иқтидорли ёш шахматчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказади.

"QARSHI OPEN - 2017" халқаро турнири доирасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистонда шахматнинг ривожланиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов ёш шахматчилар учун шахмат сеанси ўтказди.

Мусобақа натижалари билан SPORTS.uz ахборот порталида танишиб боринг.

SPORTS.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98