Беш нафар боксчимиз иштирокидаги бугунги жанглар вақти маълум

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳсларига старт берилади. Шу билан биргаликда чорак финалда мағлуб бўлган боксчилар ўртасида Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионатга иккита қўшимча йўлланма учун ҳам жанглар ташкил этилади.

Бугунги дастурларда Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси рингга кўтарилади. Дастлаб, 56 кг вазн тоифасида Муроджон Аҳмадалиев олтин медаль учун хитойлик Жявей Жанг билан беллашса, Элнур Абдураимов 60 кг вазн тоифасида ҳиндистонлик Шива Тапа билан куч синашади. Кундузги дастурни Жанубий Корея вакили Донг Юн Ли ҳамда ҳамюртимиз Исроил Мадримов (75 кг) ўртасидаги баҳс якунлаб беради.

Кечки дастурлар давомида ўзининг даҳшатли зарбалари билан ҳар бир рақибни қийин аҳволга солиб қўя оладиган Бектемир Мелиқўзиев 81 кг вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Ерик Алжановни синовдан ўтказади. Ушбу жангдан сўнг, чорак финалда Қозоғистон терма жамоаси вакили Василий Левитга имкониятни бой берган боксчимиз Санжар Турсунов Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради. Санжар Турсунов шу йил Германияда бўлиб ўтадиган Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиш учун эронлик Салар Ғоламийни мағлуб этиши керак бўлади.

Терма жамоамиз вакиллари бугунги дастурлар давомида қуйидаги вақтларда жанг олиб боришади.

Финал (56 кг). Бошланиш вақти: 14:30

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) - Жявей Жанг (Хитой)


Финал (60 кг). Бошланиш вақти: 15:15

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Шива Тапа (Ҳиндистон)


Финал (75 кг). Бошланиш вақти: 16:00

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Донг Юн Ли (Жанубий Корея)


Финал (81 кг). Бошланиш вақти: 18:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Ерик Алжанов (Қозоғистон)


ЖЧ Йўлланмаси учун жанг (91 кг). Бошланиш вақти: 18:45

Санжар Турсунов (Ўзбекистон) - Салар Ғоламий (Эрон)


Жангларнинг бошланиш вақти ундан аввал ўтказиладиган жангларнинг давомийлигига қараб ўзгариши мумкин*

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!