Беш нафар боксчимиз ярим финалда!

  • 24 апрель, 2018, 17:41
  • 0
  • Бокс

Таиланда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳозирга қадар беш нафар боксчимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Чорак финал баҳсларида Самандар Холмуродов филиппинлик Миленино Андуян, Абдумалик Халоков ҳиндистонлик Акаш Кумарни, Жаҳонгир Абдураҳмонов, суриялик Шиҳаб Ҳамдамни, Наво Тамазов япониялик Диаго Сунагани, Жавоҳир Тоғаймуродов ҳиндистонлик Химмат Сингни ўз вазн тоифаларида мағлубиятга учратди.

photo_2018-04-24_17-34-28_1

photo_2018-04-24_17-34-15

photo_2018-04-24_17-34-06

photo_2018-04-24_17-33-57

photo_2018-04-24_17-33-48

Афсуски, вазни 49 килограмм бўлган Содирбек Камолмирзаев мезбон боксчиси Титисан Пандомга имкониятни бой бериб қўйди.

photo_2018-04-24_17-34-37

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!