Беш қитъа теннисчилари Самарқандда беллашмоқда

 

Самарқандда Профессионал теннисчилар уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги халқаро турнир бошланди.

Аслосий тўр беллашувларида Осиё, Америка, Европа, Африка ва Австралия қитъалари вакиллари ғолиблик учун курашмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев, Темур Исмоилов ва Фаррух Дўстов ҳимоя қилмоқда. Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Темур ИСмиоилов беллашувларга киришди ва қозоғистонлик Дмитрий Попкога 4:6, 6:4, 6:7 ҳисобида ютқазди.

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Никола Милойевич (Сербия) - Марек Яловиец (Чехия) 6:3, 6:7, 6:4

Жейсон Жунг (Хитой Тайпейи) - Гуннешваран (Ҳиндистон) 3:6, 7:6, 6:4

Алексей Ватутин (Россия) - Майкл Ммох (АҚШ) 6:7, 6:1, 6:3

Макейрас (Испания) - Раманатан (Ҳиндистон) 3:6, 6:3, 7:6.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!